Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Динора Якубова хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга доир қарор ва фармойишлар ижросини таъминлаш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган амалий ишлар билан танишиш мақсадида Чортоқ туманида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида тумандаги фаол хотин-қизлар билан суҳбатда бўлди.
Бугун, 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Чортоқ туманидаги “Чархпалак” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Сўзга чиққанлар маданият ва санъатнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятига тўхталиб, чортоқлик соҳа ходимларини касб байрамлари билан қизғин муборакбод этишди.
Чортоқ туманидаги "Юксалиш" маҳалласининг бир йўла бешта кўчасига цемент-бетон қоплама ётқизилмоқда. Бунёдкорлик ишлари 2,7 километр масофада туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан янги ва илғор технология асосида бажарилмоқда. Бунинг учун 11 та техника, 22 нафар йўлсозлар жалб этилган.
Чортоқ туманининг 8 та олис ва чекка ҳудудида контейнер усулида тиббий пунктлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Тўриқ, Деҳқонобод, Бодомзор, Зангобод, Кесканёр, Соҳибкор, Гулдиров маҳаллаларида ана шундай ихчам ва беморларга энг зарур тиббий хизматлар кўрсатилиши учун барча шароитлар яратилган контейнерлар ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.
“Чортоқ туманида 2022 йилнинг 1-чораги давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллабай ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилган ишлар" юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов ҳамда туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Анваржон Ортиқов мавзу бўйича маълумот берди.










