Янгиликлар
22 март – "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Чортоқ тумани ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда секторлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари иштирок этди.
Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир. Қолаверса, осойишталик ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалланинг роли катта.
Чортоқ тумани ҳокимлигида секторлар кесимида шакллантирилган комиссия аъзолари иштирокида vacancy.argos.uz портали орқали маҳаллаларда янги жорий этилган "хотин-қизлар фаоли" лавозимига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказилди.
Ахборот коммуникация -технологиялари соҳасини ривожлантириш бугунги кун талаби. Бунда Чортоқ туман “IT-School” ўқув маркази умумтаълим муассасалари учун таянч вазифасини бажармоқда, иқтидорли ёшлар қобилиятини юзага чиқармоқда. Айниқса, турли танловлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан,Чортоқ туман “IT-School” ўқув марказида туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган "IDEATHON" ғоялар танлови ўзига хос билимлар беллашуви бўлди.
Чортоқ тумани Соз-сой маҳалласидаги тантаналар мажмуасида “Заковат” интеллектуал беллашувининг туман босқичи бўлиб ўтди. “Вилоят ҳокими кубоги” учун ўтказилаётган ушбу беллашув туман ҳокимлиги ва ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.










