Янгиликлар
Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бўлгани каби Чортоқда ҳам 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан инсоният тинчлиги ва осуда ҳаёт учун жонини тиккан аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, ибратли ҳаёт тарзи билан Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни баркамол бўлиб улғайишига ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлашга бағишланган тадбирлар, тантаналар кенг кўлам касб этмоқда.
Инсон азиз, хотираси муқаддас. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бу қадрият янада ўзгача мазмун касб этмоқда. Зеро, ўтганларни хотирлаб, пок руҳини шод этиш, кекса ёшдаги кишиларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш инсонпарварлик намунасидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган.
Шу йилнинг 22 май - 5 июн кунлари Наманган шаҳрида 61-Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. Бугун ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари авж палласида.
Мазкур фестивални кўтаринки шукуҳда ўтказиш, уни маҳаллий ва марказий ОАВларида юқори савияда ёритиш, байрам олди тайёргарлик ишларини кенг миқёсда тарғиб этиш бўйича мутасадди раҳбарлар ва ОАВ ходимлари, блогерлар, ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги «Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат










