Чортоқ туманидаги "Юксалиш" маҳалласининг бир йўла бешта кўчасига цемент-бетон қоплама ётқизилмоқда. Бунёдкорлик ишлари 2,7 километр масофада туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан янги ва илғор технология асосида бажарилмоқда. Бунинг учун 11 та техника, 22 нафар йўлсозлар жалб этилган.

Албатта ҳудуд инфратузилмаси ва одамлар турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қиладиган бундай ўзгаришлар барчани бирдек қувонтирмоқда.
Сифатли ва чидамли йўл қопламалари маҳалла кўчаларининг обод ва кўркам бўлиши ҳамда ҳудуд аҳолиси ва транспортларнинг чанг ва лойдан ҳоли ҳаракатланишини таъминлаши билан аҳамиятлидир.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати





