Янгиликлар
Чортоқ туманидаги 54-мактабда ўтказилган йиғилишда кенгаш ҳузуридаги ишчи гуруҳ ва мобиль методик гуруҳи аъзолари, мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорига мувофиқ 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.
Томорқадан самарали фойдаланиш, ҳар бир қарич ердан даромад олиш, бўш майдонларга терак қаламчалари ва гуллар экиш масаласи бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Чортоқ туманида бу борада маҳаллалар кесимида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тавсиялар ва амалий кўмаклар берилмоқда.
Йўл қурилиши ишлари Чортоқ марказий бозоридан “Бешкапа” кичик саноат зонасигача бўлган 3 км масофада “Рубин БИА” МЧЖ томонидан бажарилмоқда. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетидан 18 миллиард сўм ажратилган.
Туман ҳокими “Обод диёр” маҳалласи ҳудудидаги Баланд адир массивида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Иссиқхоналарда помидор, бодринг, булғор қалампири каби сабзавотлар ҳамда полиз экинлари парваришланмоқда.









