Янгиликлар
Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасидаги "Яшил йиллик" тадбирлари кенг қулоч ёзмоқда. Бу борадаги ишларни жадаллаштириш мақсадида 25 мартдан 5 майга қадар “Долзарб 40 кунлик” тадбири эълон қилинди. Чортоқ туманида ҳам айни йўналишдаги ишлар фаол тарзда олиб борилиб, ҳашарлар уюштирилмоқда.
Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишнинг хусусиятлари:- чақирув асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ёпиқ ҳудудларда шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари Мудофаа вазирлиги ва бошқа қуролли кучларнинг ёпиқ ҳудудлари бўйича рўйхатдан ўтадилар.
Наврўз биз учун энг қадимий, миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган умрбоқий байрамдир. Айни кунларда чортоқликлар ҳам кўҳна ва навқирон айёмни катта шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли фармони асосида “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси” тасдиқланган. Чортоқ тумани ҳокимлигида мазкур Фармон ижросини амалга ошириш, белгиланган вазифаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш масалаларига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Наврўз байрами муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими, шаҳар ва туманлар бўлинмаларининг 18 нафар ходимлари учун Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.










