Янгиликлар
Қарийб 2 млрд сўмлик лойиҳа "Простар" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Икки қаватли маъмурий бинода барча шароитлар яратилади.
Наманган вилояти Чортоқ тумани “Короскон ором савдо инвест” масъулияти чекланган жамияти қошида музей ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Лекин бу ердаги ноёб экспонатлар, асори-атиқалар кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.
Наманган вилояти ҳокимидан хайрли ташаббус: маҳаллалардаги ёшларни спорт билан доимий шуғулланишлари учун ҳар бир шаҳар ва туманга 500 миллион сўмликдан спорт анжомлари етказиб берилди. Бу ёшлар етакчиларининг вилоят
Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида маънавий-маърифий соҳага доир белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Айниқса, “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар яхши самара бермоқда. Айни йўналишдаги маънавий-маърифий ва тарғибот тадбири Чортоқ туманининг олис тоғолди ҳудудида жойлашган “Ҳазратишоҳ” маданият марказида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган.Ушбу қарорнинг 4-иловасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.










