Бугун, 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Чортоқ туманидаги “Чархпалак” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар маданият ва санъатнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятига тўхталиб, чортоқлик соҳа ходимларини касб байрамлари билан қизғин муборакбод этишди.

Жумладан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов, туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимовалар соҳа ходимларини самимий табриклаб, туман ҳокимлигининг ташаккурномаларини ўз эгаларига топширишди. Табриклар табрикларга уланди.

Ифторлик дастурхони ёзилган тадбирда Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси яккахон хонандалари – Муҳаббат Йўлдошева, Дилдора Ҳошимова, Умиджон Қорабоев, Нодирбек Абдурасулов, Ўзбекконцерт бирлашмасининг эстрада хонандаси Гулбаҳор Раҳматуллаева ва бошқа санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар тантанага янада файз бағишлади.