Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Ҳазратишоҳ ҳудудий бўлими биноси билан боғлиқ мурожаат эълон қилиниб, амалий ёрдам сўралган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги Низом аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш тартибини белгилаб беради.

2021 йил 28 сентябрь куни Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев, ҳоким ўринбосарлари навбатдаги ҳафта қабулини ўтказдилар. Қабулда туман ташкилотлари раҳбарлари, диний идора вакиллари, отинойилар ҳамда кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга нуронийларнинг иштирок этишгани мурожаатлар ечимида муҳим аҳамият касб этди.

Электр-энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш йўлида Наманганда катта хажмда иш бажарилмоқда. Чортоқда ўтган саккиз ойда 2020 йилга нисбатан икки баробар кўп иш амалга оширилди.

Ҳозирги кунда ақлли ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якуний паллада.

Суюқгаз истеъмолчилари эса ID-kartaлар билан тўла таъминланган.