Янгиликлар
2021 йил 22 октябрь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган ўқувда ҳокимлик аппарати ходимлари, туман ҳокимлигининг бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар.
Чортоқ тумани Боғ маҳалласи ҳудудида 7 та 440 хонадондан иборат 7-9 ва 12 қаватли 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ўз ичига олган замонавий уй-жойлар қурилиши бошланди. Бу жойда 1,8 гектар ер майдони ажратилиб, дастлабки 2 та 9 қаватли уйнинг пойдевори қурилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни”. Ушбу сана муносабати билан Чортоқ туманида кўплаб тадбирлар давом этмоқда. 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бугунги байрам тадбири “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида ўтказилиб, унда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, туманимиздан етишиб чиққан ижодкор-зиёлилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги 5214-сонли қарори бўйича “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида Чортоқ туманидаги 4 та “оғир ҳудудда”ги маҳаллалар танлаб олинди.










