Ҳозирги кунда ақлли ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якуний паллада.

Суюқгаз истеъмолчилари эса ID-kartaлар билан тўла таъминланган.

- Барча хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартнома тузилган бўлиб, 21915 тасига тумангаз бўлими томонидан шартнома асосида вақтинча фойдаланиш учун суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилган. Қолган 7201 та хонадонга ўз ҳисобидан олинган газ баллонларида суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган, - дейди Hududgaz ta'minot Chortoq бўлими бош муҳандиси Аъзамжон Умрзақов.

2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида ажратилган суюлтирилган газ фонди 3134,9 тонна бўлиб, ҳозиргача 2894,9 тонна етказилди.