Электр-энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш йўлида Наманганда катта хажмда иш бажарилмоқда. Чортоқда ўтган саккиз ойда 2020 йилга нисбатан икки баробар кўп иш амалга оширилди.

2021 йил давомида 22 дона транформатор пункти ўрнатиш ва 73.9 км паст кучланишли ҳаво тармоқларини реконструкция килиш режалаштирилган бўлиб, сентябрь ойига қадар 16 дона трансформатор пункти ўрнатилди. 26 километр янги ҳаво тармоқлари тортилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 49 дона трансформатор пунктини ва 135.5 км ҳаво тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.





