Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги Низом аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш тартибини белгилаб беради.

Ушбу Низом интернет тармоғи орқали ўзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи респондентлар ва синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш жараёнларига вақтинчалик жалб қилинадиган ходимлар томонидан фойдаланишлари учун мўлжалланган.

Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш, умумлаштириш, қайта ишлаш ва чоп этиш аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ахборот тизими (кейинги ўринларда - Тизим) ёрдамида амалга оширилади (илова). Тизим Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан ишлаб чиқилган маълумотномалар ва классификаторлар (аҳоли манзили, МНОВТ, бандлиги, миллати, тили ва бошқалар) билан таъминланган. Тизимга киритилган таснифлагичлар рўйхатга олиш варағи шаклларидаги айрим саволларни автоматлашган тарзда кодлаштириш имконини яратади. Тизимга маълумотлар икки хил усулда киритилади:

а) респондентлар томонидан ўзлари тўғрисидаги маълумотларни интернет тармоғи орқали census.stat.uz расмий веб-сайтига кирган ҳолда ҳимоя коди билан ҳимояланган тарзда шахсий маълумотларпи тизимга киритиш орқали;

б) қоғоз шаклидаги аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларига респондентларнинг шахсий маълумотларини ёзма шаклда тўлдириш орқали йиғилган маълумотларни махсус тайёргарликдан ўтган орераторлар ёрдамида тизимга киритиш.