Янгиликлар
Туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 7 та етакчи тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 11,4 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 560 нафар янги иш ўринлари яратиш ҳамда 530 та хонадонлар кооперация асосида қамраб олиш кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалигида кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Бу мўл ҳосил олинишига замин яратади. Чортоқ туманидаги "Олимжон Абдуғани Абдували" фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли амалга оширишни ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.
Чортоқ туманида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил этилиб, уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган бугун қабул бу борадаги амалий ишларнинг давоми бўлди.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш респондентлар яшайдиган (турадиган) турар жойларни ва бошқа хоналарни айланиб чиқиш чоғида ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган хоналарда респондентлар сўровини ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш варақларини тўлдириш орқали амалга оширилади.
Чортоқ тумани "Юксалиш" МФЙда ахолига ичимлик суви ташиб етказиб бериш йўлга қўйилди. "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан тақдим этилган 25 куб метр сиғимга эга бўлган сув ташиш транспорт воситаси "Наманган сув таъминоти" МЧЖнинг Чортоқ туман бўлимига фодаланиш учун топширилди.










