Бугунги кунда Чортоқда 4000 нафар Uztelecom абонентлари бор. Унга мавжуд битта OLT станциясидан юқори тезликда интернет алоқаси тарқатилади.

Йил охирига қадар 8 та шундай станция ўрнатиш режалаштирилган.

Бу эса мижозлар сонини 19 мингга етказиш имкониятини беради.

2021 йил 24 сентябрь куни Чортоқ туманида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогер ва журналистлар иштирокида “Наманган вилоятида архив иши ва иш юритиш ҳолати” бўйича архив муассасалари фаолияти билан танишиш мавзусида пресс тур ташкил этилди.

Иштирокчилар Чортоқ туманиКороскон шаҳарчаси С.Саид кўчаси 8-уйда жойлашган Чортоқ туман давлат архиви сақловидаги архив ҳужжатлари, фотокўргазма, ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни ҳамда миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш ишлари билан таништирилади.

Бугун, 24 сентябрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Чортоқ тумани Гулдиров маҳалласидаги 13-мактабда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, ҳоким ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, халқ таълими бўлими мудири Файзуллахон Баҳодиров ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси таъминотчиси А.Убайдуллаев томонидан шу йил 9 сентябрь куни 845 давлат рақамли “МАН” юк автомашиасида олиб келинган асфальт 3 тонна, 20 сентябрь куни келтирилган асфальтдан 2 тонна камлиги, умуман ҳар кунлик юк иш вақтидан кейин олиб келинаётгани ва унда камомад бўлаётгани бўйича чиқиш қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишга асосан қуйидагилар маълум қилинади: