Янгиликлар
Чортоқ тумани ҳокимининг 2021 йил 7 сентябрдаги 277-6-88-Q/21-сонли қарори
"Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарори ижроси ҳақида”ги 238-6-0-Q/21-cонли қарори тўғрисида"
Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан саналади. Чортоқ туманида бу борада жадал ишлар амалга оширилмоқда. Учинчи мавсум учун 305 қути ипак қурти уруғи жонлантирилиб, 500 дан ортиқ хонадонга тарқатилган. Ҳар қутидан 40 килограмдан жами 12 тоннадан зиёд пилла хомашёси олиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача кўзланган марранинг қарийб 50 фоизи бажарилди. Пилланинг ҳар бир килограми учун 25000 сўмдан тўланаётгани ҳосилдорлик омили бўлмоқда.
6-Наманган сайлов округида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун ўтказилган брифингда бу ҳақда ахборот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072 сон “ Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги қарори асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар жами 172 та таклифдан энг кўп овоз тўплаган 2 та таклиф аниқланди ҳамда Чортоқ тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг 2021 йил “9” сентябрдаги VI-31-34-6-88-K/21-сонли қарори қабул қилинди.
Ижтимоий тармоқлар орқали Чортоқ тумани “Бўлон” маҳалласи Садоқат кўчаси 115-хонадонда яшовчи Мамадалиевлар оиласи томонидан болаликдан ногирон бўлган тўнғич фарзандига ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилинган. Ушбу мурожаат туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўрганилди.










