Янгиликлар
“Зўр” (“Класс”) лойиҳаси бўйича умумий ўрта таълим мактабларида иш фаолиятини олиб бориш учун А. И. Герцен номидаги Россия педагогика университети томонидан юртимизга юборилган россиялик 6 нафар ўқитувчилар Наманганга етиб келди.
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинчалик жалб этиладиган ходимларни ўқитиш бўйича тартиб тасдиқланди.
Ушбу тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Бутунжаҳон тозалик куни инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 нафар кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан ҳоли этиш учун бирлашдилар. Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди. Ўзбекистонда илк марта 2019 йил бутун республика бўйлаб ўтказилди.Жорий йилда ҳам бу кун ўзгача кайфиятда ўтказилмоқда. Хусусан, Чортоқ туманида ҳам.
Вилоятимиз шаҳар ва туманларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенг тарғиб қилиш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган семинар бугун Чортоқда ташкил этилди. Ҳокимлик мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирни туман ҳокими Анваржон Отаходжаев кириш сўзи билан очиб, семинар ишига муваффақият тилади. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, дастурлар экспортини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиб беришга тайёрлигини билдирди.
Ўқув соатида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилиб, хусусан Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:










