Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга

жойлаштириш учун иш ўринларини 2022 йил учун банд қилиб қўйиш

тўғрисида

Янги Ўзбекистоннинг бугунги истиқбол одимларида, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, ислоҳотларни рўёбга чиқариш ва янгиланишлар жараёнида таълим соҳаси вакиллари муносиб иштироки билан шаҳду шижоат кўрсатмоқдалар. Улар нафақат маърифат боғининг боғбонлари, келажак бунёдкори, ёш авлодни илму маърифат билан юксак марралар сари етаклаётган фидойилар, балки ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳамдир.

Чортоқ туман ҳокимлиги томонидан “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди. Тантанада Чортоқ туманидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган фаол ўқитувчи, мураббий, тарбиячи ва педагог ходимлар қатнашдилар.

"Ватанпарвар" ташкилоти Чортоқ туман ўқув-техника спорт клубида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Бугун, 30 сентябрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.