Мавжуд ҳолат(ёшлар баланси, объектлар):

Аҳоли 206 100 нафар, ёшлар (0-30) сони 111 776 нафар, 18-30 ёшдагилар  37 323 нафар шундан доимий банд бўлган 34 278 нафар, банд бўлмаган 2919 нафардан иборат.

Туманда 56 та мактаб, 4 та профессионал таълим муассасалари, 7 та маданият маркази, 140 та спорт иншооти, 1 та маданият истироҳат боғи, 1 та IT school ўқув маркази, 4 та кутубхона фаолият юритади.

Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар 42424 нафардан, 2021-2022 ўқув йили битирувчилари 2460 нафардан иборат. Битирувчи ёшларнинг 730 нафари таълимнинг кейинги босқичига, 1730  нафари меҳнат бозорига кириб келиши кутилмоқда.

Чортоқ туманида ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказиб келинаётган қабуллар кўплаб масалаларга ечим бўлмоқда. Жумладан, туман ҳокимлигида ўтказилган бугунги қабулда ҳаёт ва фаолият учун зарур бўлган турли масалалардаги мурожаатлар бирма-бир кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Чортоқ ЎСТК, Миллий гвардия қўриқлаш бўлими, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан “Ҳаво қуролидан ўқ отиш” бўйича туман “Ҳокими кубоги” учун туман биринчилигининг III- босқич финал мусобақаси бўлиб ўтди.

1989 йил 15 февраль куни чекланган контингент ҳарбий қисмлари Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилган. 1994 йил 15 февралда Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилган. Ушбу сана муносабати билан жафокаш афғон заминида жанггоҳларда қарийб 10 йил давом этган ҳарбий ҳаракатларда қатнашган чортоқлик ветеран ҳарбийлар учун туман ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Чортоқ туманида халққа ҳалол хизмат қилиб, элда ҳурмат, эътибор қозонган меҳнат фахрийлари кўпчиликни ташкил этади. Саноат соҳаси билимдони Каримжон Дедамирзаев ҳамда моҳир педагог, фольклоршунос, болалар шоири, кўплаб мақолалар ва 50 дан ортиқ китоблар муаллифи Оташ Холмирзаевлар ана шундай фаол нуронийлардан.