Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир. Қолаверса, осойишталик ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалланинг роли катта.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида маҳалланинг ўрни ва нуфузини ошириш, унинг ваколат ва имкониятларини кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли лавозимларини жорий қилиниши “маҳаллабай” асосида олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Чортоқ туманида 57 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг 31 таси учун давлат хусусий шерикчилиги асосида янги бинолар қуриб, қулай меҳнат шароити яратиб берилди. Қолганларини ҳам босқичма-босқич замонавий кўринишга келтирамиз.
Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!
22 март - "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан сизларни чин қалбимдан самимий табриклайман. Барчангизга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастурида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Анваржон Отаходжаев,
Чортоқ тумани ҳокими





