Ахборот коммуникация -технологиялари соҳасини ривожлантириш бугунги кун талаби. Бунда Чортоқ туман “IT-School” ўқув маркази умумтаълим муассасалари учун таянч вазифасини бажармоқда, иқтидорли ёшлар қобилиятини юзага чиқармоқда. Айниқса, турли танловлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан,Чортоқ туман “IT-School” ўқув марказида туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган "IDEATHON" ғоялар танлови ўзига хос билимлар беллашуви бўлди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларига Ёшлар ишлари агентлиги Чортоқ тумани бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар тақдим этилгани ўқувчи-ёшлар учун катта мотивация бергани, шубхасиз.





