Янгиликлар
Чортоқ марказий бозорида Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Баҳор фасли бир-биридан гўзал байрамлар билан бошланади ва ҳар бир кўнгилга жўшқинлик бахш этади. Гўзал баҳорнинг ажойиб айёми Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирлари аёлга эҳтиром ва юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.
Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар!
Ҳурматли опа-сингиллар!
Бугун юртимиз бўйлаб Сиз азиз аёлларнинг гўзал ва бетакрор айёмингиз – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда.
Мана шундай қутлуғ айём кунларида барчангизга юксак ҳурмат- эҳтиромимни изҳор қилган ҳолда бутун туманимиз аёлларини ушуб гўзал байрам билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4898-сонли қарори асосида Чортоқ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилади.










