22 март – "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Чортоқ тумани ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда секторлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари иштирок этди.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев тадбир иштирокчиларини қўшалоқ байрам билан самимий табриклаб, маҳалла раислари ва фаоллари, нуронийлар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторларини маҳаллаларда олиб бораётган ишларида янги зафарлар ва омадлар тилади.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги самарали хизматлари, Наврўз умумхалқ байрами ҳамда “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан фаол маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳокимликнинг ташаккурномалари топширилди.

Туман маданият бўлими ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди. Байрам тадбири барчага қувонч онларини ҳадя этди.