Чортоқ тумани ҳокимлигида секторлар кесимида шакллантирилган комиссия аъзолари иштирокида vacancy.argos.uz портали орқали маҳаллаларда янги жорий этилган "хотин-қизлар фаоли" лавозимига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат жараёнида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўрибосари Озода Парпиева, вилоят ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган филиали вакиллари бевосита иштирок этдилар.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталига Чортоқ туманидаги 57 та маҳалладаги “Хотин-қизлар фаоли” лавозимига 211 нафар талабгордан ҳужжат келиб тушган.





