Чортоқ тумани ҳокимлиги  ахборот хизмати томонидан навбатаги пресс тур “Мустақиллик” маҳалласида реаниматолог врач Рустамжон Эргашев ташкил этган “Dono shifo klinikasi” хусусий шифохонасига уюштирилди.

2023 йил 18 январь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган тезкор штабда матбуот анжумани ўтказди. Унда ОАВ вакиллари, блогерлар, ахборот хизматлари раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек видеоалоқа тизимида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг матбуот котиблари иштирок этдилар.

Юртимизда аномал совуқ шароитида аҳолини энергия манбалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида "Наманган тажрибаси" сифатида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан эзгу ишга киришилди. Хусусан, Чортоқ туманида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳолига бепул кўмир тарқатиш бошланди.

Чортоқ тумани ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбир ўтказилди.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан Чортоқ туманида қиш мавсумини беталофот ўтказиш,