Янгиликлар
Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.
Чортоқ маданият марказида туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда қатнашаётган иш жойига эга бўлмаган аҳоли вакиллари, ёшларга 1050 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқ туманидаги 9 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги тармоқ тортиш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда.
Бугун шиддат билан ривожланиб, тараққиётга юз тутаётган мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва нуфузи маҳалладаги ислоҳотларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Чортоқ туманидаги “Соҳибкор”, “Бештол”, “Чорсу” маҳалла фуқаролар йиғини янги биноларига “Ташаббусли бюджет” маблағлари йўналтирилмоқда.
Селхона кўпригининг ҳолати ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ эфирга узатилган материал юзасидан
Чортоқ тумани “Бештол” маҳалласидаги “Боғ” кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи селхона кўпригини қайта қуришга маблағ ажратилмагани боис таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ҳозир ноқулай об-ҳаво шароити бўлгани учун “Боғистон” маҳалласи “Қумробод” кўчасидаги аҳоли










