Янгиликлар
Вилоят ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларни ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги 373-сонли қарори ижросини таъминланиши тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлимида 2022 йил якунлари ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар таҳлил қилинди. Сарҳисоб йиғилишида фонднинг Чортоқ тумани фаолияти муносиб баҳоланиб, “Йилнинг энг яхши жамоаси” номинацияси бўйича “фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳокимликлардаги соҳалар бўйича мутахассислар учун муҳим бўлган билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш мақсадида, қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари ўтказилмоқда.
Чортоқлик ижодкорларнинг миллий адабиётимиз ривожидаги салмоғи, бадиий сўз санъатидаги салоҳияти нафақат вилоятимизда, балки мамлакат миқёсида ҳам эътироф этилаётган жиҳатлардан. Дарҳақиқат, Чортоқ тумани кўплаб ижодкор-зиёлиларга бешик бўлган замин. Жумладан, Носир Аббос номи кўплаб юртдошларимизга таниш. У қутлуғ 60 ёшни қарши олди.
Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманининг “Тўриқ” маҳалласида жойлашган 33-сонли ДМТТнинг янги қурилган биносини фойдаланишга топширилмаётганлиги тўғрисида эътироз билдирилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, вилоят Архитектура назорат инспекцияси ҳамда вилоят Ягона буюртмачи инжинерлик кампанияси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганишларга кўра, қуйидагилар қайд этилди:










