Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс  ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Экойўлакнинг умумий узунлиги 11 км бўлиб, "А зона" қисми марказдан айланма халқа йўлгача 2,3 км масофани ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни онлайн тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда кадрлар сиёсати соҳасидаги ислохотлар, шунингдек жамиятнинг барча йўналишларига замонавий технологиялар ва хориж тажрибасининг кириб келиши соҳа мутахассисларидан ўз устида мунтазам ишлашни, янги билим ва малакаларни ўзлаштириб замон билан ҳамнафас бўлиб боришни тақазо этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан МФЙларга китоблар етказиб берилмоқда. 2023 йил 24 январь куни "Китоб карвони" Чортоқ туманига етиб келди. Китоблар тумандаги 57 та маҳаллага 40 донадан тақсимланади.

Давлатимиз томонидан камхарж, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олиш давом этади. Чортоқ туманида 57 маҳалланинг 10 тадан жами 570 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилага