Янгиликлар
Баҳодир Содиқов Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида иш бошлади У 1971 йилда Чортоқ туманида туғилган. 1998 йили Андижон давлат медицина институтини тамомлаган.
Жисмоний ва юридик шахслар учун қабул ҳар шанба куни халқ қабулхонасида ўтказилмоқда. Бугун Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев томонидан мурожаатларни тинглаш асносида амалий кўмак берилди.
Мурожаатда ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида қазилган жой кўрсатилган. “Субҳидам” кўчасидан ўтган бу тармоқ
Ички ишлар вазири бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида Давлат раҳбари топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 2023 йил 9 февраль куни ишчи гуруҳ Чортоқ туманида бўлди.
Жорий йил 31 январь куни соат 22:30 ларда Чортоқ тумани “Нурафшон” маҳалласида “Дамас” автомашинасини бошқариб бораётган С.Т. ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган М.Э.ни уриб юбориши натижасида тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Юз берган ҳолат бўйича 48-мактабда тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.










