Юртимизда аномал совуқ шароитида аҳолини энергия манбалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида "Наманган тажрибаси" сифатида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан эзгу ишга киришилди. Хусусан, Чортоқ туманида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳолига бепул кўмир тарқатиш бошланди.

– "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 120,6 тонна кўмирни секторлар ва маҳаллалар кесимида эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, махсус ижтимоий дафтарларга киритилган 402 та оилага 300 кг дан  бепул тарқатиляпти, - деди Чортоқ тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Неъмутуллаев.

Жумладан, Туркистон маҳалласида яшовчи Шириной Каримова ҳамда Неъматжон Жўрбоевлар хонадонига ҳам кўмир етказиб берилди.