Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан Чортоқ туманида қиш мавсумини беталофот ўтказиш,

иқтисодий тармоқлар, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар-жой фондини барқарор ишлашини таъминлаш, маҳалла ва аҳоли хонадонларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Штабда 24 соат давомида 694121755, 694121183 телефон рақамлари ишлаб турибди. Шунингдек, телеграм ижтимоий тармоғидаги “Чортоқ куз-қиш штаби" гуруҳи орқали маҳаллалар билан мулоқот ўрнатилган.