Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Наманган вилоятида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди. Наманган вилоятига ташриф Давлатобод туманидаги «Fazman tekstil» корхонасидан бошланди.

Умумтаълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларни  шакллантириш ҳамда улардан оқилона ва самарали фойдаланиш маърифат даргоҳлари истиқболида имкониятлар кўламини кенгайтириб, янгидан-янги шарт-шароит ва қулайликларга кенг йўл очмоқда. Шунинг учун ҳам янги даврга хос шиддаткор одимларга ҳамоҳанг мактабларда бу борадаги ташаббуслар тобора кенг қамров касб этмоқда. Чортоқ туманидаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида

Чортоқ туманидаги 53-мактабда бюджетдан ташқари маблағларни шакллантиришда 3 томонлама шартнома асосида тушаётган ижара пуллари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, ижара асосида тадбиркор Шокиржон Жўрабоев ихтиёрига берилган бўш бинода тикувчилик фаолияти йўлга қўйилган.

Бугунги кунда муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори асосида ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чортоқ туманидаги 48-мактабда Дилдош ва Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлари, маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган учрашув давомида

Чортоқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Нурафшон" маҳалласининг "Мафтун" кўчасида электр таъминотини яхшилаш, мавжуд трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида 10 кВ ли янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда 19 та бетон таянч устунлари ҳамда 1 та қуввати 160 кВа бўлган янги трансформатор ўрнатилади.