Давлат стипендияларига сазовор бўлишни орзу қилмаган талаба бўлмаса керак. Лекин орзунинг рўёби осонликча бўлмайди. Олтин даврнинг ҳар онини қадрига етиб ўқиш керак, тинимсиз изланиш керак. Наманган муҳандислик қурилиш институтининг "Иқтисодиёт ва бошқарув" факультети 4-босқич талабаси, чортоқлиқ Исмоилов Абдуҳолиқ Муҳиддин ўғли бунинг уддасидан чиқа олди. Орзулари уммон йигит устозларининг ишончини оқлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби бўлди. У Республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг Президент ва номдор давлат стипендияларига муносиб кўрилган 566 нафар талабалар қаторидан ўрин олди.

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани “Ўзбекистон” маҳалласи 1-ўтиш кўчаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан тарқатилган видеоматериал МФЙ, тегишли ташкилот ва аҳоли вакиллари иштирокида жойида ўрганилди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасини мактабимиз жамоаси билан бирга, катта қизиқиш билан кўрдик. Сермазмун, тарихий нутқ Шавкат Мирзиёвнинг таълимга алоҳида эътибори ва чуқур ҳурматини яна бир марта намоён қилди.

Юртимизда ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби  белгилаб берилган. Чортоқ туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида