Чортоқ тумани ҳокимлиги  ахборот хизмати томонидан навбатаги пресс тур “Мустақиллик” маҳалласида реаниматолог врач Рустамжон Эргашев ташкил этган “Dono shifo klinikasi” хусусий шифохонасига уюштирилди.

35 ўринга мўлжалланган ушбу тиббиёт муассасаси асаб тизими, ички ва аёллар касалликларини даволашга ихтисослашган. Замонавий диагностика ва даволаш жиҳозлари билан таъминланган. Дорихона фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Умумий қиймати 3,3 млрд сўмлик ушбу лойиҳани ишга туширилиши натижасида 20 та янги иш ўрни яратилган. Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар шифохона фаолияти, яратилган шароитлар билан танишдилар.