Чортоқ тумани ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Секторлар раҳбарлари томонидан уларнинг ҳозирги синовли кунларда кучайтирилган тартибда туну кун қилаётган хизматлари эътироф этилди.

Тақдирлаш маросими кўплаб соҳа ходимларига қувонч онларини ҳадя этди. Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, касбий маҳорати, ижобий натижалари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимларига туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиқ” ва байрам совғалари ҳамда ИИБга 2 та замонавий кондицонер топширилди. Бир гуруҳ ички ишлар ходимлари офицерлар таркибининг махсус унвонларини тантанали равишда қабул қилиб олдилар.