Янгиликлар
Мол-мулк ва ер солиғингизни тўладингизми?Тўламаган бўлсангиз, шошилинг? Акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади!
Давлат солиқ қўмитаси Сизларга қулайлик яратиш мақсадида ер солиғи ва мол-мулк солиғини уйдан чиқмай, масофадан туриб тўлаш имкониятини тақдим этади. Замонавий технологиялардан фойдаланинг!
2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бугун, 5 августдан бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.
Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумки, 10 августдан бошлаб мамлакатимиздаги барча техникум ва коллежларда 2021-2022 ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланиши режалаштирилган. Ҳар галгидек, бу йилги қабул жараёнларини ҳам уюшқоқлик билан ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Шу муносабат билан вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси ташаббуси билан Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида 2021-2022 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга қабул жараёни олдидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Сана муносабати билан соҳа ходимларини жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турли хил таҳдидлардан, жиноий ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, ўта муҳим тоифаланган давлат ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлаш борасидаги вазифаларни бажаришда ва миллат манфаатларини ҳимоясида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз. Кечани кеча, кундузни кундуз демай сидқидилдан меҳнат қилаётган барча фидойи ходимларни чин қалбимиздан табриклаймиз.
Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов “Бешкапа” кичик саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашди, яратиб берилаётган шароитларга жавобан инвестициявий мажбуриятларни ўз вақтида бажариш зарурлигини уқтирди. Уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.





