2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бугун, 5 августдан бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.

Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз: имтиҳонлар қуйидаги манзилларда бўлиб ўтмоқда:

1. «Навбаҳор-умид» стадиони, Наманган шаҳри;

2. Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги «Динамо» стадиони, Наманган шаҳри;

3. «Ёшлик» стадиони, Тўрақўрғон тумани.

Маълумот учун, Давлат тест маркази берган хабарга кўра, 2021−2022-ўқув йили имтиҳонларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 948 минг 211 нафарни ташкил этади.

Бу 2020 йилга нисбатан 535 минг ёки 36,1 фоизга кам. 2019 йилда 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент ОТМларга ҳужжат топширган.