Янгиликлар
Ushbu yo‘riqnoma O‘zbekiston Respublikasining "Aholini ro‘yxatga olish to‘g‘risida"gi Qonunining 22-moddasi va O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 11 noyabrdagi "O‘zbekiston Respublikasida 2023 yilda aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi 710-son qaroriga muvofiq sinov tariqasida aholini ro‘yxatga olish jarayonlarini xalqaro tavsiyalarga mos ravishda o‘tkazilishini tashkil etish maqsadida ishlab chiqilgan.
Чортоқ туман маҳаллий бюджет режа кўрсаткичлари 2021 йил 1 ярим йилликда контингент даромадлар режаси 39 155,7 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 44 433,6 млн.сўмга ёки режага нисбатан 5 млрд 277.9 млн сўм 113,5 фоизга Шундан маҳаллий бюджет даромадлар режаси 20 млрд 577.9 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда тушумлар 22 млрд 091,1 млн.сўмга режага нисбатан 1 млрд 513.2 млн сўм ёки аниқланган режага нисбатан 107,4 фоизга бажарилди.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий усули аҳоли (респондентлар) ўртасида сўров ўтказиш орқали саволномаларни тўлдириш ҳисобланали. Сўров аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар томонидан амалга оширилади, Саволномалар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда аҳоли респондент) яшайдиган (вақтинча яшайдиган) ёки яшаши мумкин бўлган турар ёки нотурар жойларда ва респондентлар ўз хоҳишига асосан стационар участкаларга ташриф буюрган вақтда тўлдирилади. Саволномалар 5 та шаклдан иборат бўлиб, ушбу шаклларда турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасидан иборат.
Чортоқ тумани давлт солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида жойлашган мазкур маҳаллада 858 хонадонда 4000 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 2021 йил 8 июль кунги юзма-юз мулоқот давомида аҳоли томонидан кўтарилган ички йўлларни таъмирлаш, оқава сув, ичимлик суви, электр энергияси суюлтирилган газ таъминоти, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа масалаларга биргаликда ечим изланди.Тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, имконият даражасида амалга ошириш вазифаси қўйилди.
















