Янгиликлар
Чортоқ туман маданият марказида вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Чортоқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Сал кам 2 минг йиллик тарихга эга Гожжи ўсимлиги дастлаб Хитойда ўта ноёб доривор гиёҳ сифатида тарқалган. Итузумдошлар оиласига кирувчи мазкур нав Ўзбекистонда илк бор наманганлик олимлар томонидан маҳаллийлаштирилди.
Наманган шаҳридаги педагогика коллежида мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2021” республика касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган бўлса сўнги марта эса 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси сони 19,7 миллион кишини ташкил этган. Бундан кўринадики 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмаган. Аҳоли сони эса узоқ йиллардан буён жорий ҳисоб бўйича юритилиб келинмоқда.
Наманган шаҳридаги “Мономарказ” биносида “Ишни жамоа бажаради, масъулият эса шахсий!” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиқлари ва мутахассислари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари девонхона мудирлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг бош юристконсультлари қатнашди.






