Янгиликлар
Наманганда вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган “www.taklifim.uz” порталининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари – вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Толибжон Юсупов, вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Фарҳод Мамадалиев республикада илк бор жорий этилаётган жамоатчилик порталининг аҳамияти, уни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишнинг зарурати юзасидан батафсил маълумот берди.
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган бу элпарвар тамойил давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланиб, Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган ҳамда очиқ мулоқот ва сайёр қабулларда бўлаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш барча даражадаги раҳбарларнинг асосий вазифасига айланди. Давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида иш юритмоқда. Бу эса одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотмоқда.
2021 йил 6 сентябрь куни Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда комиссия таркибига тавсия этилаётган номзодлар иштирок этдилар.
Чортоқ туманидаги Арбағиш МФЙ янги биносининг очилиши маҳалла аҳлига байрам туҳфаси бўлди. Кўркам ва шинам бино давлат-хусусий шериклик асосида қисқа муддатда қуриб битказилиб, байрам кунларида фойдаланишга топширилди.










