Мол-мулк ва ер солиғингизни тўладингизми?Тўламаган бўлсангиз, шошилинг? Акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади!
Давлат солиқ қўмитаси Сизларга қулайлик яратиш мақсадида ер солиғи ва мол-мулк солиғини уйдан чиқмай, масофадан туриб тўлаш имкониятини тақдим этади. Замонавий технологиялардан фойдаланинг!

– Солиқ мобил иловаси;– my.soliq.uz сайти; – мобил тўлов иловалари.
Бу муҳим: жисмоний шахслар ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади ва суд орқали мажбурий ундирувга қаратилади! Шундай экан, Сиз ўз мажбуриятингизни шу бугуноқ адо этинг! Зеро, вақтида тўланган солиқлар хотиржамлик гаровидир!
Эслатиб ўтамиз: 2020 йилдан бошлаб мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларга қулайлик яратиш учун икки тўлов санаси белгиланган: “Солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади.”
Чортоқ туман давлат солиқ инспекцияси





