Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов “Бешкапа” кичик саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашди, яратиб берилаётган шароитларга жавобан инвестициявий мажбуриятларни ўз вақтида бажариш зарурлигини уқтирди. Уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Маълумот учун: етти гектар майдонда барпо этилаётган “Бешкапа” кичик саноат зонасида умумий қиймати 95 млрд сўмлик электрощит, металл маҳсулотларини қайта ишлаш, электродвигателлар, тиш протезлари ва уларнинг хомашёлари, болалар пойабзаллари, сантехника мебель ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби 37 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш орқали 1,2 млн долларлик экспорт амалга оширилади.





