Чортоқ туманидаги Арбағиш МФЙ янги биносининг очилиши маҳалла аҳлига байрам туҳфаси бўлди. Кўркам ва шинам бино давлат-хусусий шериклик асосида қисқа муддатда қуриб битказилиб, байрам кунларида фойдаланишга топширилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари мослаштирилган, кичик ва пастқам хоналардан янги замоновий бинога кўчиб ўтишганидан қувончлари чексиз.

Очилиш маросимида туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этишди.