Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида  низом тасдиқланди.

Мазкур Низом "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 202З йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Унга кўра Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил11 ноябрдаги 710-сон қарори билан тасдиқланган З.4-илова 4-шакл "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома" ҳамда З.2-илова 2-шакл "Шахсга оид саволнома" асосида амалга оширилади.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда Махсус ташкилотлар) ҳудудида жойлашган ҳар бир турар-жой бинолари ва ётоқхоналардаги шахсий уй хўжаликлари учун 3.1-илова 1-шакл "Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати", зарурий бўлганда эса, аҳолини рўйхатга олиш варағининг бошқа шакллари тўлдирилади.