“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган бу элпарвар тамойил давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланиб, Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган ҳамда очиқ мулоқот ва сайёр қабулларда бўлаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш барча даражадаги раҳбарларнинг асосий вазифасига айланди. Давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида иш юритмоқда. Бу эса одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотмоқда.

Чортоқ туманида ҳам юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил этилиб, уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган бугунги қабулда ҳам айни шу жиҳатга эътибор қаратилди. Фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланиб, кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.





