Ижтимоий тармоқлар орқали Чортоқ тумани “Бўлон” маҳалласи Садоқат кўчаси 115-хонадонда яшовчи Мамадалиевлар оиласи томонидан болаликдан ногирон бўлган тўнғич фарзандига ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилинган. Ушбу мурожаат туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида оилада 3 нафар фарзанд борлиги, тўнғич фарзанд Ҳасанбой Мамадалиев 2008 йилда туғилган бўлиб, болаликдан ногиронлиги, унинг онаси “Аёллар дафтари”га олинганлиги, 2019 йилда туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги 2801-1 сонли қарори билан тасдиқланган Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, 2019 йилда ногиронлик арвачаси билан бепул таъминланганлиги, ҳозирда фойдаланишда 2 та аравача бўлиб, иккови ҳам яроқли ҳолатда эканлиги аниқланди. Фуқаро бу масалада эътирози йўқлигини билдирди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан зарур ҳолатларда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.





