Чортоқ тумани ҳокимининг 2021 йил 7 сентябрдаги 277-6-88-Q/21-сонли қарори
"Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарори ижроси ҳақида”ги 238-6-0-Q/21-cонли қарори тўғрисида"
Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарори ижроси ҳақида”ги 238-6-0-Q/21-cонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарори ижроси ҳақида”ги 238-6-0-Q/21-cонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарори билан:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни (кейинги ўринларда – махсус режим) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги;
белгиланишича:
а) махсус режим этиб унинг доирасида сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматларни кўрсатиш (кейинги ўринларда – тажриба синов лойиҳалари) билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарурий ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш тушунилиши;
б) махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (кейинги ўринларда – IT парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга ошириши;
тажриба-синов лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сонли қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари ҳамда устувор тармоқлар ва соҳалар доирасида амалга оширилиши;
в) махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат бериш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилиниши; бунда:
махсус режим талабгорларининг аризалари беш иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилиши;
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилиши;
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 баробарга камайтирилиши;
ваколатли давлат органи тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилаши;
г) махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5099-сонли Фармони билан IT парк резидентларига берилган имтиёзлар ва переференциялар татбиқ этилиши;
ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4862-сонли қарорида белгиланган тартибда давлат томонидан компенсация қилиниши;
зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни (давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлган маълумотлар бундан мустасно), шунингдек, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилиши;
д) махсус режим фаолиятининг муддати беш йилни ташкил этиши ҳамда унинг фаолият муддатини узайтириш “Рақамли Ўзбекистон -2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда – Мувофиқлаштириш комиссияси) нинг қарори асосида амалга оширилиши;
е) тажриба-синов лойиҳалари бир йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилиши;
белгилаб қўйилишича:
а) махсус режим иштирокчилари:
лойиҳалар тажриба-синовдан муваффақиятли ўтказилгандан сўнг уларни тўлиқ амалиётга жорий қилишга рухсат олиши мумкинлиги;
маҳсулотни реализация қилишда ва хизматларни кўрсатишда буюртмачиларни тажриба-синовдан ўтказилаётганлиги тўғрисида огоҳлантириши ва уларнинг тегишли рўйхатини юритиши;
тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда олинган рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларда белгилаб берилган талаблар ва мажбуриятларга тўлиқ риоя қилиши шартлиги;
б) махсус режим ва унинг иштирокчилари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиришни таъминлашга масъул – Мувофиқлаштириш комиссияси;
в) махсус режим фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ишчи орган – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳисобланиши;
бунда, махсус режим иштирокчиларининг илмий фаолиятини кузатиб боришга Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий тадқиқот институти ходимлари жалб қилиниши;
белгилаб қўйилганки, махсус режим фаолияти бўйича масъул органлар ва тузилмалар қуйидаги асосий функцияларини бажариши:
а) Мувофиқлаштириш комиссияси:
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан махсус режим доирасида амалга ошириладиган ишларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилиши;
тегишли ваколатли давлат органи билан тузилган шартномалар асосида махсус режим иштирокчилари томонидан шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш тартиби ва шартларини, шунингдек, уларга қўйиладиган талабларни белгилаши;
тегишли ваколатли давлат органи билан биргалидк махсус режим иштирокчиларига сунъий интеллект технологияларига асосланган дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида енгиллик яратиш ҳамда иштирокчиларнинг рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда олишини таъминлаши;
амалдаги қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш ҳақида қарор қабул қилиши;
сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш, яратиш, амалга ошириш ва фойдаланишнинг алоҳида шартлари ҳамда тартибини белгилаши;
б) ишчи орган:
амалдаги қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш тартиблари бўйича таклифларни тайёрлаши;
махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳалари доирасида зарур бўладиган маълумотлар рўйхатини шакллантириши;
махсус режимнинг эксперт кенгашлари низоми, шунингдек, унинг иштирокчиси билан тузиладиган фаолият шартлари тўғрисидаги шартнома шаклини тасдиқлаши;
тажриба-синов лойиҳаларини татбиқ этишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида иштирокчиларга махсус режим доирасида енгиллик яратиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
махсус режим жараёнида норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар тайёрлаши ҳамда кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органига тақдим қилиши;
махсус режим таркибига иштирокчиларни киритиш ва чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим қилиши;
махсус режим иштирокчиларини тажриба синов лойиҳалари муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий, консультатив қўллаб-қувватлаши;
в) Мувофиқлаштириш комиссияси ва тегишли ваколатли давлат органнинг қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари:
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни тақдим этиши;
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда бериши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокимининг матбуот котиби (Р.Умматов) ҳамда “Чортоқ ҳақиқати” газетаси (Б.Тиллаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарорининг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Умурзақов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими А.Отаходжаев





