Чортоқ тумани Гулдиров маҳалласидаги 13-мактабда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, ҳоким ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, халқ таълими бўлими мудири Файзуллахон Баҳодиров ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.


Учрашувда ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди. Мурожаатлар белгиланган тартибда тегишли ташкилот, муассасаларга кўриб чиқиш учун юклатилиб, ижроси назоратга олинди.





