2021 йил 24 сентябрь куни Чортоқ туманида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогер ва журналистлар иштирокида “Наманган вилоятида архив иши ва иш юритиш ҳолати” бўйича архив муассасалари фаолияти билан танишиш мавзусида пресс тур ташкил этилди.
Иштирокчилар Чортоқ туманиКороскон шаҳарчаси С.Саид кўчаси 8-уйда жойлашган Чортоқ туман давлат архиви сақловидаги архив ҳужжатлари, фотокўргазма, ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни ҳамда миллий архив фондининг Давлат каталогини юритиш ишлари билан таништирилади.

Шунингдек, ҳужжатларга илмий-техникавий ишлов бериш жараёни юзасидан мастер-класс ҳам ўтказилади.
Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати





