"Ватанпарвар" ташкилоти Чортоқ туман ўқув-техника спорт клубида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

"Уч авлод учрашуви" деб номланган ушбу тадбирга соҳада узоқ йиллар фаолият юритган меҳнат фахрийлари, ёшлар вакиллари таклиф қилинди.

Тадбирни Ватанпарвар" ташкилоти Чортоқ туман ўқув-техника спорт клуби раҳбари Илҳомжон Жамалов кириш сўзи билан очди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, фахрийлар кенгаши раиси Нозимжон Исмаилов ва бошқалар иштирокчиларни байрам билан табриклаб, ўзларининг самимий тилакарини билдирдилар.

"Ватанпарвар" ташкилоти Чортоқ туман ўқув-техника спорт клуби томонидан бир гуруҳ фахрийларга байрам совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати